Ўзбекистон-Корея ишбилармонлари B2B форматидаги учрашувига таклиф қиламиз
Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси республикамиз ишбилармонларини 2022 йил 4 июль куни соат 09:30 да “International” мехмонхонасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Корея ишбилармонлари B2B форматидаги учрашувига таклиф қилади. Бизнес учрашувда Корея томонидан қуйидаги йўналишдаги корхоналар иштирок этиши кўзда тутилган:
✅ қурилиш материаллари ва инжиниринг;
✅ туризм ва меҳмонхона бизнеси;
✅ автомобилсозлик ва эҳтиёт қисмлар;
✅ косметика;
✅ соғлиқни сақлаш;
✅ IT сохаси;
✅ кўчмас мулк;
✅ экспорт-импорт савдоси;
✅ энергетика ва муқобил энергия манбаи;
✅ турли тармоқларга инвестициялар киритиш;
✅ турли хилдаги асбоб-ускуналар ва техникалар;
✅ томчилатиб суғориш технологиялари;
✅ металлни қайти ишлаш;
электротехника;
✅ логистика.
Корея бизнес делегацияси таркиби
Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун Палатанинг маъсул ходими Усманов Шахзодга +99899 101-11-12 телефон рақамига ёки қуйидаги телеграм аккаунтига @usmanov_464 мурожаат қилиш мумкин.
01.07.2022
09:08