Халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлида
Жорий йилнинг 4 июль куни Тошкентдаги “International” меҳмонхонасида “Ўзбекистон-Корея ишбилармонлари B2B форматидаги учрашуви” доирасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Кореянинг Хвасон шаҳри Савдо-саноат палатаси раиси Парк Сеунг Квен ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашув доирасида Савдо-саноат палатасининг раиси ўринбосари Ж.Мамажанов томонидан сўнгги йилларда республикада чет эллик тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳамда жорий йилнинг сентябр ойида очилиши кутилаётган “Корея-Ўзбекистон бизнес инкубатор маркази” тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Шу ўринда, Корея томони бутун дунёда коронавирус пандемияси натижасида ўрнатилган чекловлар юмшатилаётганлигини инобатга олиб, икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида барча алоқаларни онлайндан оффлайн форматига ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Биринчи навбатда, Кореялик хамкорлар Ўзбекистонда тиббиёт ускуналари, сув тозалагич фильтрлар ҳамда “сендвич” панелларини ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқишини билдирди.
Учрашув якунига кўра, Корея ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасидаги савдо ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш юзасидан бир қатор келишувларга эришилди.
Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати
05.07.2022
15:19