Тадбиркорлар диққатига!
Шу йилнинг 24-26 август кунлари Истанбул шаҳрида йирик, IFCO кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган.
Бунда Туркиянинг машҳур брендлари текстиль маҳсулотларини намойиш қилади. Эркаклар, аёллар, болалар, чармдан тайёрланган кийим-кечаклар кўргазмада намойиш этилади.
Кўргазма ҳақида https://www.ifco.com.tr/fair сайти орқали батафсил маълумотга эга бўлиш мумкин.
Шу билан бирга, 31 август-3 сентябрь кунлари эса Туркиянинг Измир шаҳрида, 49-Измир халқаро Shoexpo кўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазмада чармдан тайёрланган, эркаклар аёллар ва болалар оёқ кийим маҳсулотлари-аксессуарлари, сумкалар ва йўл жамодонлари намойиш қилинади.
Кўргазма ҳақида https://www.fuarizmir.com.tr/ сайти орқали батафсил маълумотга эга бўлиш мумкин.
06.07.2022
12:32