Маҳаллий тўқимачилик корхоналари диққатига!
Германиянинг машҳур „Schwarz Gruppe“, “S.Oliver”, “Florett Textile Gmbh” компаниялари Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини харид қилишга қизиқиш билдирмоқдалар.
Бунда „Schwarz Gruppe“ корпорацияси (йиллик савдо айланмаси 103 млрд.еврога тенг), тайёр-кийим кечак ва бошка аксессуарлар ишлаб чиқарувчи “S.Oliver” компанияси (йиллик савдо айланмаси 2019 йил 1,2 млрд еврони ташкил қилган) ва “Florett Textile Gmbh” (йиллик савдо айланмаси 60 млн. евро) компанияси Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини сотиб олиш мақсадида маҳаллий текстиль корхоналар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга тайёрдирлар.
Шу муносабат билан Германия компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатиш истагини билдирган тўқимачилик корхоналари ўз таклифларини (корхона фаолияти бўйича маълумотлар, тижорат таклифлари, маҳсулот каталоги, мавжуд BCI, OEKO-Tex Standard 100, Sedex сертификатлари, ишлаб чиқарадиган маҳсулот тури) қуйидаги электрон манзил орқали тақдим этишлари сўралади: expo@chamber.uz.
Ушбу масалада батафсил маълумот олиш учун Палата маъсул ходими М.Хазратқулова билан (78) 150-60-06 телефон рақами орқали боғланиш мумкин.
08.07.2022
09:58