Тошкентда “Эрон-Ўзбекистон фан ва технологиялар форуми” бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 19-июль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида “Эрон-Ўзбекистон фан ва технологиялар форуми” бўлиб ўтади.
Мазкур форум доирасида икки давлат тадбиркор ва ишбилармонлари ўртасида “Б2Б” учрашув ўтказилиши режалаштирилмоқда.
“Б2Б” учрашувда қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, тиббиёт, ахборот технологиялари ва озиқ овқат саноати каби йўналишларда ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган.
Ушбу учрашувда иштирок этиш учун мамлакатимиздаги юқорида келтирилган соҳаларда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар вакилларини таклиф етамиз. Қуйидаги ҳаволада ушбу учрашувда бепул иштирок етиш учун рўйхатдан ўтишингиз мумкин: https://ihitb2b.com/uz/uzbekistan/2022-july/
Батафсил маълумот учун: +(99890) 818 66 96
08.07.2022
11:23