Ўзбекистон ва Туркманистон ишбилармонлари ўртасида В2В учрашуви
Жорий йилнинг 13 июль куни Бухоро шаҳрининг "Sahid Zarafshon" меҳмонхонасида Биринчи Ўзбекистон-Туркманистон Минтақалараро форуми доирасида Ўзбекистон ва Туркманистон ишбилармон доиралари ўртасида В2В форматидаги бизнес учрашувлар бўлиб ўтди.
Мазкур бизнес учрашувлар давомида Туркманистоннинг Ўзбекистонга яқин қўшни вилоятларидан ташриф буюрган 60 нафардан ортиқ ишбилармонлар вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг ҳудудларидан жалб этилган 260 нафардан ортиқ маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўзаро савдо, инвестициявий ҳамда технологик ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Бизнес учрашувлар якуни бўйича Ўзбекистон ва Туркманистон ишбилармон доиралари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий йўналишларда ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, ҳамда ташқи савдо контрактлари имзоланди.
Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати
13.07.2022
16:07