Сурхондарё вилоятининг тадбиркорлари билан навбатдаги учрашувлар
Жорий йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси ўринбосари Ф.Тошпўлатов раҳбарлигида Палатанинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва Сурхондарё вилояти туман(шаҳар) хокимларининг биринчи ўринбосарлари иштирокида Сурхондарё вилоятининг барча туман(шаҳар)ларида тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Учрашувлардан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва фармонларини Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига етказиш, тадбиркорларни қийнаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда улар томонидан билдирилаётган таклифларни ўрганишдан иборат.
Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати
14.07.2022
15:49