• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    “Ҳунармандчилик маркази” ва “Уста-шогирд мактаби” нинг очилиш маросими

    Жорий йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Катта Дўмбиробод” маҳалласида “Ҳунармандчилик маркази” ва “Уста-шогирд мактаби” нинг очилиш маросими ўтказилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  2020 йил 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида барпо этилаётган замонавий объектлар ва корхоналар билан танишиш жараёнида берган топшириқлари асосида Чилонзор тумани “Катта Дўмбиробод” маҳалласида “Ҳунармандчилик маркази” ва “Уста-шогирд мактаби” барпо этилди.

    Марказ кулолчилик, заргарлик, кандакорлик, каштачилик, миниатюра, ёғоч ўймакорлиги ва эсдалик буюмлар тайёрлашга ихтисослаштирилган.

    Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси ва уюшманинг ҳудудий бошқармалари, Савдо-саноат палатаси, Тошкент шаҳар бошқармасининг туман бўлими бошлиқлари, Тошкент шаҳри ҳамда Чилонзор тумани ҳокимияти, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари, фахрий ҳунармандлар, маҳалла фаоллари кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари  иштирок этадилар.

                

     “Ҳунармандчилик марказлари”ни ташкил этишдан мақсад, юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларга миллий ҳунармандчилигимиз ҳақида маълумот бериш, тарғиб қилиш, ёшларни ҳунарга ўргатишдан иборат. Бундан ташқари, бу каби марказлар халқ амалий санъатини асраб-авайлаш, миллий ҳунармандчилигимизни ривожлантириш ва келажак авлод учун сақлаш, уста ҳунармандлардан бу соҳанинг сир-асрорларини ёшларга ўргатишига хизмат қилади.

    Шу ўринда айтиш лозимки, Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони тасдиқлангунга қадар юртимизда 17 та ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази фаолият юритиб келган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига қадар 47 тага кўпайди ва 5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, Мўйноқ туманидаги “Ҳунармандлар аллеяси”, Шахрихон туманидаги “Ҳунармандчилик маркази”, Бухоро туманидаги Акмал Мухитдиновнинг “Ёғоч ўймакорлиги маркази”, Нурота туманидаги “Каштачилик маркази”, Самарқанд шаҳридаги Тиллаев Ойбекнинг “Ҳунармандчилик маркази”, Янгиариқ туманидаги “Кулолчилик маркази”, Марғилон шаҳридаги Иброхимжон Султоновнинг “Гилам тўқиш маркази”, Риштон туманидаги “Кулолчилик маркази”, Зангиота туманидаги Рахматуллаев Сирожиддиннинг “Ёғоч ўймакорлик маркази” шунингдек, Чилонзор туманидаги “Темирчилик маркази”, Шайхонтохур туманидаги “Сузук ота мажмуаси”ни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

     “Ҳунармандчилик марказлари”ни ташкил этилиши юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларга миллий ҳунармандчилигимиз ҳақида маълумот бериш, тарғиб қилиш, ёшларни ҳунарга ўргатишдан иборат. Бу марказлар туристик ҳудудларга яқин бўлган жойларга қурилган, меҳмонлар топиши осон бўлиши инобатга олинган. Бундан ташқари, бу каби марказлар халқ амалий санъатини асраб-авайлаш, миллий ҳунармандчилигимизни ривожлантириш ва келажак авлод учун сақлаш, уста ҳунармандлардан бу соҳанинг сир-асрорларини ёшларга ўргатишига хизмат қилади. Шунингдек, “Ҳунармандчилик марказлари”нинг ташкил этилиши “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган аҳоли вакилларига айниқса, хотин-қизлар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган аҳолининг ҳунар ўрганиши, бандлигини таъминланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

    Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон дунё мамлакатлари ичида халқ амалий санъати ва ҳунармандчиликнинг энг қадимий турлари, анъаналари, ўзига хос услублари ва мактаблари сақланиб қолган  мамлакатлар сифатида алоҳида ўринга эга.Ҳунармандларимизнинг  ўз ҳунарига бўлган  ҳурмат эътибори туфайли биз қадрятларимизни сақлаб қолишга  эришдик.Маълум маънода биз бу қадрятларни намойиш қилиб, чет эллик шу соҳа ихлосмандларини жалб эта олдик. Юртимизга келаётган минглаб меҳмонлар тарихий обидаларимиз билан бир қаторда, ўзбек миллий ҳунармандчилиги маҳсулотларини кўриб,уларни яратилиш жараёнига қизиқияптилар, ўрганишга ҳаракат қилаяптилар. Фарғоналик уста ҳунарманд Иброхим Султонов ҳунармандлар марказига 1 000данортиқ, Самарқандлик Бобомуродов Мехрож кулолчилик мактабига 300 дан зиёд, Бухоролик Давлат Тошев минятюра уста- уста-шогирд мактабига 500данортиқ хорижлик саёхлар ташриф буюрганини алоҳида таъкидлашимиз мумкин.

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, «Катта Дўмбиробод» маҳалласида «Ҳунармандчилик маркази» ва «Уста-шогирд мактаби» уч қаватли бўлиб, 22 та устахоналар мавжуд. Марказ ишга туширилиши билан камида 120 та янги иш ўрни яратилади.

             

    Очилиш маросимида Марказдаги уста-ҳунармандлар томонидан маҳорат дарслари, уста-шогирд мактаби машғулотлари, ҳунармандчилик  маҳсулотлари кўргазмаси намойишлари, Жаҳон ҳунармандлари Кенгаши Осиё тинч окени минтақаси ҳунармандларининг кўргазма музейининг ташкил этилиши, гастрономик туризм ва миллий чолғу ансамбли концерт дастурининг ўтказилиши ташкиллаштирилади.

    15.07.2022

    09:58

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06