Даврон Вахабов ректор лавозимида ўз фаолиятини бошлади
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Абдужалалович Вахабовга Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори вазифасини бажариш юклатилган эди.
Янги ректорни институт жамоасига таништириш маросимида Ўзбекистон Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иштирок этган.
Даврон Вахабов 2022 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда. У 2001 йилда Тошкент кимё-технология институтининг бакалавриат босқичини тамомлаган. 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган. 2007 йилда эса Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган.
Раисимизни Палата жамоаси номидан масъулиятли лавозимга тайинланганлиги билан табриклаймиз ва келгусидаги ишларига муваффақият тилаймиз!
Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати
15.07.2022
12:05