Тадбиркорлар қабули ўтказилди
Тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳимоясини таъминлаш мақсадида бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий асослари, унинг қонунчилик базасини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қумқўрғон тумани “Янгийер” маҳалласида жойлашган 20-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Республика Савдо саноат палатаси раисининг ўринбосари Ф.Тошпўлатов, Сурхондарё вилоятига бириктирилган вакил Сирдарё вилояти Савдо саноат палатаси бошқарма бошлиғи М.Шербеков ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Қултойевлар томонидан тадбиркорлар муаммолари тингланди.
Учрашув давомида тадбиркорлик билан шуғулланаётган аҳолини бандлигини таъминлаш, имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш тартиб-тамойиллари ҳақида ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдиришди.
15.07.2022
15:02