Палата томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “Toshkent shahar suv taminoti” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
“Toshkent shahar suv taminoti” МЧЖнинг мурожжатига кўра, Давлат солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан “Toshkent shahar suv taminoti” МЧЖ фаолиятида солиқ аудити текшируви ўтказилган бўлиб, натижаси бўйича далолатнома тузилган.
Сўнгра, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг қарорига кўра, солиқ аудити натижаси бўйича “Toshkent shahar suv taminoti” МЧЖга жарима ҳисобланган.
Палата масъул ходимлари томонидан иш хужжатлари ўрганилганда, Давлат солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси солиқ аудити текшируви ўтказиш учун белгиланган тартиб-тамойилларига риоя этмаганлиги маълум бўлди.
Мазкур масала юзасидан Палата томонидан ўз аъзоси “Toshkent shahar suv taminoti” МЧЖ манфаатида Давлат солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга ариза киритилган.
Тошкент туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарори билан Палата томонидан киритилган ариза талаблари қаноатлантирилиб, Давлат солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг қарори ҳақиқий эмас деб топилган ва шу орқали Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
16.07.2022
15:53