Покистон Туризм информацион маркази директори билан учрашув
Жорий йилнинг 21 июль куни Савдо-саноат палатаси биносида Палата ҳузуридаги Хизматлар сохаси қўмитаси Раиси А.Абдухалилов ва Покистон Туризм информацион маркази директори Х.Махмуд ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида қўмита Раиси томонидан сўнгги йилларда республикамизда чет эллик мехмонлар ва тадбиркорлар учун хизматлар сохасида яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, соҳада Покистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилиш истиқболлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Шу ўринда, Покистон тарафи қўмита билан кенг ҳамкорликни йўлга қўйишга юқори қизиқиш билдириб, сохада фаолият юритаётган икки давлат ишбилармонлари ўртасида B2B форматидаги учрашувлар ташкил қилиш орқали тажриба алмашиш орқали ҳизматлар сифатини ошириш бўйича бир қатор таклифлар билдирди.
Учрашув якунига кўра, икки томонлама ўзаро ташрифлар, тажриба алмашиш ҳамда Покистон ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасидаги савдо ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
21.07.2022
17:55