Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “Бунёдкор қалқон қурилиш” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
“Бунёдкор қалқон қурилиш” МЧЖ мурожаати ўрганиб чиқилганда, жамият ва Фарғона вилояти Ичши ишлар бошқармаси ўртасида пудрат шартномаси имзоланганлиги, унга кўра, жамият томонидан 12 млрд. сўмдан ортиқ ишлар бажарилганлиги, бироқ, вилоят Ичши ишлар бошқармаси томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, жамиятга қилинган ишлар ҳақи тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Ушбу қарздорликни ундириш юзасидан вужудга келган низоли масалани судгача ҳал этиш мақсадида Палата томонидан кўрилган чоралар натижа бермаганлиги сабабли, Палата томонидан ўз аъзоси манфаатида тегишли судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.
Фарғона туманлараро иқтисодий суди томонидан иш мазмунан кўриб чиқилиб, Палатанинг даъво талабларини қаноатлантириш ва Фарғона вилояти Ичши ишлар бошқармаси ҳисобидан жамият фойдасига қарздорлик суммасини ундириб бериш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган ва, шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
22.07.2022
17:30