Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан келиб тушган хатга асосан Польшада фаолият олиб борувчи “HOUSE OF BRANDS” экспорт ва импорт қилувчи савдо тармоғидан ҳамкорлик таклифи келиб тушган.
Ушбу корхона “HOUSE OF BRANDS” озиқ-овқат маҳсулотларини савдоси билан шуғулланувчи корхона бўлиб, Ўзбекистондан қандолат, салқин ичимликлар, озиқ-овқат, спиртли ичимликлар, гигиеник воситаларни экспорт ва импорт қилишини маълум қилган.
Маълумот учун: “HOUSE OF BRANDS” компанияси мижозларга сақлаш (омбор), этикетлаш, логистика ва божхона ҳужжатларини расмийлаштириш каби хизматларини ҳам таклиф этади.
Шу муносабат билан “HOUSE OF BRANDS” корхонаси билан ҳамкорлик қилиш истагидаги корхоналар тўғрисидаги маълумотларни (Корхона номи, таклифи, манзили, раҳбарнинг Ф.И.Ш., алоқа учун телефон рақамлар) 2022 йил 1 августга кадар Палата масъул ходими Усманов Шахзодга expo@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишингиз сўралади.
22.07.2022
17:41