Ўзбекистон Ҳиндистон алоқалари мустаҳкамланмоқда
Жорий йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллларидан иборат ишчи гуруҳ Ҳиндистоннинг Мода технологиялари миллий институтининг (NIFT) бош директори Ш.Шантману билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Мамлакатимизда тўқимачилик соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, инновациялар, “ноу-хау”лар жалб қилиш бўйича Ҳиндистоннинг етакчи тажрибасини жалб қилиш мақсадида Ўзбекистонда Ҳиндистон Мода технологиялари миллий институтининг филиалини Тошкент тўқимачилик енгил саноат институтида очиш масалалари муҳокама этилди.
Маълумот учун: 1986 йилда Ҳиндистон Тўқимачилик вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Мода технологиялари миллий институти мамлакатдаги тўқимачилик саноати, хусусан мода, дизайн, тўқимачилик технологиялари ва менежмент соҳалари учун профессионал кадрларни тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади. Институт ҳузурида турли йўналишларда тадқиқот марказлари фаолият кўрсатмоқда.
28.07.2022
10:30