Хизматлар соҳаси қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши
Жорий йилнинг 3 август куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Джасимов Ислом Казимович иштирокида палата ҳузуридаги Хизматлар соҳаси қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Савдо-саноат Паласи Ижроия қўмитасининг 2022 йил 13 июндаги 6-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ, Палата ҳузурида соҳалар бўйича 21 та қўмита ташкил этилган.
Ҳар бир қўмитага 25 нафаргача соҳадаги энг илғор, салоҳиятли, фидокор ва соҳада обрўси баланд тадбиркорлар аъзо сифатида киради.
Мазкур йиғилишда қўмита раиси А. Абдухалилов бошчилигида хизматлар соҳасидаги юқори тажрибага эга бўлган тадбиркорлик субъектлари (Аsia Tur, Rixos, Caravan Group, BeFit Fitness and Wellness, Comilfo, Versal, B2B Beautyclinic таъсисчилари ва рахбарлари) каби бошқа йирик компанияларининг раҳбарлари ўз фикр мулоҳазалари билан иштирок этишди.
Қўмита аъзолари томонидан қайд этилган муаммоли масалалар қаторида хизмат кўрсатиш соҳасидаги солиқ сиёсатидаги муаммолар, туризм ва мехмонхона хизматини ижтимоий сохага ўтказиш, хизматлар сохасидаги монополияга қарши қурашиш, рақобатдошлик мухитини яратиш каби долзарб масалалар батафсил муҳокама қилинди.
Умуман олганда, учрашув ишбилармонлик ва конструктив муҳитда бўлиб ўтди.
Шуни таъкидлаш лозимки, Ислом Казимович раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш якунига кўра, Хизматлар сохаси қўмитаси фаолиятини сифатли ташкил этиш, Президент ва тадбиркорлар ўртасида жорий йилнинг 20 август куни бўлиб ўтадиган очиқ мулоқот учун таклифларни ишлаб чиқишга қаратилган қатор чоралар белгилаб олинди.
04.08.2022
14:29