Геология, тоғ-кон, металлургия ва машинасозлик саноати масалалари қўмитаси йиғилиши
Ўзбекистон Савдо–саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов иштирокида Геология, тоғ-кон, металлургия ва машинасозлик саноати масалалари қўмитаси аъзолари ва соҳа мутахассислари билан биргаликда долзалб муаммоли масалалар муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 10 август куни бўлиб ўтган мазкур йиғилишда қўмита Палата биносида йирик кон эгалари, геологлар ва конлар барпо этиш хизматларини кўрсатувчи мутахассислар соҳанинг бугунги кундаги ҳолати ва ривожлантириш бўйича фикр ва таклифлари билан иштирок этишди. Шу жумладан “JanChe Lik”, “MIG”, “Tanhan”, “SU–75”, “ABM Techknic”, “Chirchiq Agro Kimyo”, “Atlas Drilling” ҳамда 20 дан ортиқ геология, тоғ–кон, металлургия ва машинасозлик йўналишлардаги корхона раҳбарлари ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.
Ушбу конструктив муҳитда бўлиб ўтган йиғилишда соҳадаги бугунги кундаги энг долзарб ва тизимли масалалар муҳоками қилинди ҳамда ушбу соҳани ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
11.08.2022
09:27