Исроилга озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш истагини билдирган тадбиркорлар диққатига!
Ҳурматли тадбиркорлар!
Исроилнинг йирик савдо компанияси Исроил давлатига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истагини билдирмоқда.
Бунда Исроил томони республикамиздан қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишга қизиқмоқда:
- Қандолат маҳсулотлари (печенье, вафли, холва);
- Шоколад ва конфетлар;
- Шарбатлар ва салқин ичимликлар;
- Тузланган ва консерва маҳсулотлари;
- Джем ва муроббо;
- Ярим тайёр маҳсулотлар;
- Қуритилган мевалар (туршак, майиз);
- Снейклар.
Шу муносабат билан Исроил бозорига озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорларлар тижорат таклифларини 2022 йил 8 сентябрга қадар қуйидаги ҳавола орқали тақдим этишлари сўралади: https://forms.gle/5KwZYjSKXRBiDxZD9
29.08.2022
09:55