Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилди
Президент томонидан 30.08.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.
Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22 август куни тадбиркорлар билан ўтказилган “очиқ мулоқоти” доирасида келиб тушган таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.
Маълумот учун: 23.12.2021 йилдаги ЎРҚ-739-сон Қонунга мувофиқ, 20 август куни Тадбиркорлар куни этиб белгиланган. Мазкур кунни нишонлаш доирасида ҳар йили давлат раҳбари томонидан тадбиркорлар билан очиқ учрашув ўтказилади.
Мазкур ҳужжат билан қуйидаги йўналишларни қамраб олувчи “Йўл харитаси” тасдиқланган:
- тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли ишлаш;
- тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратиш;
- тадбиркорлар учун етарли шарт-шароит, инфратузилма ва кафолатли бозор яратиш;
- мулк ҳуқуқини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, мол-мулкни ҳақиқий бозор активига айлантириш;
- тадбиркорлар фаолиятини назорат қилиш ва уларни жавобгарликка тортишни эркинлаштириш;
- тадбиркорлар билан учрашувда билдирилган ташаббуслар ижросини ташкил этиш ҳамда “очиқ мулоқот” натижаларини кенг тарғиб қилиш.
Шунингдек, Президент ҳузурида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат кенгаши ташкил этилиб, унга Президент Администрацияси раҳбари раислик қилади. Мазкур кенгаш таркибига вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек бизнес вакиллари киритилди. Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
- тадбиркорлар билан “очиқ мулоқот”да билдирилган таклиф ва ташаббусларнинг вазирлик ва идоралар томонидан самарали ва ўз вақтида ижро қилиниши ҳолати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
- давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, илмий доиралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш;
- тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ўтказиш, жумладан, уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;
- тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли давлат органларига тақдим этиш;
- тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш.
“Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш учун ҳар ойда давлат идоралари ва ташкилотлар раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида ҳисобот бериб боришади. Шунингдек, ҳар чоракда Президент Администрациясида йиғилишлар
31.08.2022
14:24