Тадбиркорлар диққатига!
Ҳурматли тадбиркорлар!
Сизларни 2022 йил 19-23 октябр кунлари Индонезия Республикаси савдо вазирлиги томонидан ташкил этилаётган Индонезиянинг 37 - савдо кўргазмасида иштирок этишга таклиф этамиз.
Маълумот учун: кўргазма онлайн ва офлайн форматда бўлиб ўтади, онлайн форматда қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
"TEI-2022" Индонезия ҳукумати томонидан Индонезия маҳсулотлари ва хизматларининг экспортини тарғибот қилишга йўналтирилган, ҳар йили ташкил этиладиган энг йирик халқаро савдо туризм ва инвестиция кўргазмаси ҳисобланади.
- Ҳамкорлик йўналишлари:
- Озиқ-овқат;
- Соғлиқни сақлаш;
- Мебель саноати;
- Ускуна ва технологиялар;
- IT технологиялар;
- Текстиль.
05.09.2022
17:29