Малайзияга маҳсулотларни экспорт қилиш истагидаги тадбиркорлар эътиборига!
Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Малайзиядаги ҳамкори томонидан Ўзбекистон миллий маҳсулотлар Шоу-руми ўз ишини бошлади.
Ушбу Шоу-рум орқали Ўзбекистондан Малайзияга миллий маҳсулотлар экспортини кенгайтириш ҳамда Малайзиялик ишбилармонлар билан янги ҳамкорларни топиш, маҳсулотни Малайзия бозорида танитиш ҳамда Ўзбекистон товарларини Малайзияда реклама қилиш имкониятлари яратиб берилади.
Шу муносабат билан Малайзиядаги миллий Шоу-румга ўз маҳсулотларини жойлаш ва экспорт қилиш ҳамда ушбу давлат бизнес доиралари билан алоқа ўрнатишни истаган маҳаллий тадбиркорлар ўз таклифларини қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш орқали қолдиришлари мумкин: https://forms.gle/i6AbRMeQ7P7X6epRA
Қўшимча маълумот учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасига +998(78) 150-60-06 (ички рақам 2021) рақамига мурожаат қилиш мумкин.
09.09.2022
16:45