Ўзбекистон маҳсулотларини экспортини йўлга қўйган хорижий савдо тармоғи билан учрашув бўлиб ўтди
2022 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистонда Франциянинг “Bi1” бренди остидаги савдо тармоғини бошқараётган хорижий инвестиция асосидаги “NEW RETAIL” қўшма корхонаси раҳбарияти билан Савдо-саноат палатасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда “NEW RETAIL” қўшма корхонаси вакиллари томонидан “B1” савдо тармоғининг Ўзбекистондаги фаолияти ва бу борада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Ушбу қўшма корхона билан ҳамкорлик қилувчи республикамиздаги 650 та ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари миллий брендлар остида қўшни давлатларга экспорт қилиш йўлга қўйилганлиги таъкидланди.
Бугунги кунда ушбу компания томонидан республикамизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Тожикистонга экспорти йўлга қўйилганлиги ва яқин келажакда Россияга ҳам етказиб берилиши маълум қилинди.
Учрашувда Савдо-саноат палатаси томонидан мамлакатимизда тадбиркорлик ва экспорт салоҳиятни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ушбу йўналишдаги амалий саъй-ҳаракатларнинг натижалари тўғрисида хорижий компания вакилларига батафсил маълумот берилди.
Учрашув якунида Савдо-саноат палатаси томонидан “NEW RETAIL” компанияси ва ҳудудлардаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида алоқалар ўрнатилишида ҳамда миллий маҳсулотларни Россия, Тожикистонга экспорт қилишда амалий кўмак беришга билдириб ўтилди.
Бу борада Палатанинг кўмагида “NEW RETAIL” қўшма корхонасининг вакиллари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан жорий йил октябрь-ноябрь ойларида жойларда учрашувларни ташкил этишга келишиб олинди.
09.09.2022
17:02