Миллий маҳсулотлар экспорт географияси кенгаймоқда
2022 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Ўзбекистонда бўлиб турган Исроилнинг йирик савдо тармоқларига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи компания раҳбари М.Гольдштейн билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Исроил компанияси ўз фаолияти ва хорижий давлатлардан импорт қилинаётган маҳсулотлар конъюктураси ҳамда бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган экспортбоп озиқ-овқат маҳсулотларини Исроилдаги савдо тармоқларига етказиб беришга тайёрлигини билдирди.
Ўз навбатида ушбу компания чет давлатлардан озиқ-овқат, қандолат, шоколад, консерва маҳсулотлари, қайта ишланган мева-сабзавот, мураббо, мева-сабзавот шарбатлари, снэк ва қуритилган мева маҳсулотларни Исроилдаги “Tiftam”, “Keshitami”, “Madeny Manya” “Karlberg” , “Eliseevskiy” каби йирик савдо тармоқларига етказиб беришини таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида Исроил томони ташрифи давомида Савдо-саноат палатаси томонидан ушбу хорижий компания ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ташкил этилган 10 га яқин учрашувлар учун ўз миннатдорлигини билдирди.
Шу билан бирга тадбирда “ASL KONSERVA” МЧЖ (консерва маҳсулотлари) ва “CACAO REPUBLIC” МЧЖ (шоколад ва снек маҳсулотлари) каби корхоналари ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулот намуналари билан иштирок этиб, Исроилга маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича тижорат ва ҳамкорлик таклифларини тақдим этдилар.
Исроил томони Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари билан сабзавот консервалари, компот, мураббо, шоколад ва снек маҳсулотларни экспорт қилиш масаласини келишиб олдилар.
Шунингдек Савдо-саноат палатаси томонидан яқин келажакда Исроилдаги савдо тармоқларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бурчагини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш келишиб олинди.
Тадбир сўнгида Исроил томонига ишбилармонлар делгацияси билан 2022 йил 23-25 ноябрь кунлари республикамизда бўлиб ўтиши режалаштирилган “UzAgroExpo” ва “UzProdExpo-2022” халқаро кўргазмаларига иштирок этишга таклиф этилди.
13.09.2022
14:25