“Alibaba” халқаро электрон савдо платформаси экспертлари томонидан онлайн семинар-тренинг ўтказилди
Экспортни қўллаб-қувватлаш агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ҳамкорликда 2022 йил 22 сентябрь куни маҳаллий экспортчиларга ўз маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишга кўмаклашиш мақсадида нуфузли “Alibaba” халқаро электрон савдо платформаси экспертлари томонидан онлайн семинар-тренинг ўтказилди.
Мазкур семинар-тренингда экспертлар томонидан ушбу электрон савдо платформаси имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, маҳсулотларни жойлаштириш ва экспортини йўлга қўйиш бўйича экспортчиларнинг амалий билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.
Онлайн режимда ташкил этилган ушбу семинарда Палатанинг Экспортни ривожлантириш бошқармаси томонидан республикамиздан 50 нафардан ортиқ маҳаллий тадбиркорлик субъектлари жалб қилинди.
Шу билан бирга семинар давомида Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан “Alibaba” электрон савдо порталидан рўйхатдан ўтиш ва аъзолик тўловларини қайтармаслик шарти билан тўлаб берилиши бўйича тадбиркорларга маълумот берилди.
22.09.2022
14:54