Палатада навбатдаги Экспертлар кенгаши йиғилиши ўтказилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида жорий йилнинг 22 сентябрь куни Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ сиёсати ва солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси (ID-68070) юзасидан навбатдаги Экспертлар кенгаши йиғилиши ўтказилди.
Унда тадбиркорлик субъектлари, тегишли вазирлик ва идора вакиллари ҳамда Палата ходимлари иштирок этди.
Муҳокама давомида тадбиркорлик субъектларининг лойиҳа бўйича таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Лойиҳа ижрочиси томонидан ушбу таклифлар инобатга олинган ҳолда лойиҳа такомиллаштирилиши билдирилди.
ССП Матбуот хизмати
23.09.2022
11:24