АҚШнинг Жорж Вашингтон номидаги университет профессори билан учрашув
Жорий йил 21 сентябр куни Савдо саноат палатасида АҚШнинг Жорж Вашингтон номидаги университет профессори М.Рассел-Эйнхорн билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Савдо саноат паласининг бошқарма бошлиқлари О.Рыжиченко, Ш.Шомуратов ва Б.Арифбаев хамда Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди раиси Ш.Сатторовлар иштирок этишди.
Учрашув давомида ССП ва Ҳакамлик суди фаолияти, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида Палатанинг олиб борилган ишлари хакида маълумот берилди.
СПП Матбуот хизмати
23.09.2022
11:55