Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар иштирокида “В2В” форматидаги учрашув
Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов, Туркиянинг Ушак Савдо-саноат палатаси раиси Селим Кандемир бошчилигидаги Туркия ишбилармон доиралари делегацияси билан учрашди.
Ушбу ташрифдан мақсад – тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, гўшт ва сут маҳсулотлари, транспорт ва логистика соҳаларида музокаралар олиб боришдир.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ушак Савдо-саноат палатаси хамкорлигида, жорий йилнинг 28 сентябрь куни “City Palace” меҳмонхонасида, Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар иштирокида “В2В” форматидаги икки томонлама музокаралар ўтказилди.
Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар иштирокидаги учрашувда, Туркиядан 17 та корхона, мамлакатимиздан эса 150 тадан ортик тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.
Учрашувда икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, жумладан, икки мамлакат корхоналарининг ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашишди.
ССП матбуот хизмати
28.09.2022
15:05