Қорақалпоғистон Республикаси тадбиркорлари билан учрашув бўлиб ўтди
Ҳар йили 20-август куни “Тадбиркорлар куни” деб белгиланганлиги муносабати билан 2022-йил 22-август куни Президентнинг тадбиркорлар билан ўтказилган “Очиқ мулоқот” учрашуви якуни бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ-364-сонли қарорининг 42-бандига мувофиқ, худудлардаги тадбиркорлар билан учрашув бўйича 2022-йил 28-сентабр куни Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси биносида маҳаллий тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ф.Тошпўлатов раислик қилди. Шунингдек, Бизнес-омбудсман ва Коммунал хизмат ходимлари иштирокида тадбиркорларнинг масалалари ўрганилиб чиқилди, уларга ечим топиш мақсадида уларнинг муаммолари ёзиб олинди ва амалий ёрдам бериш юзасидан тегишли идораларга топшириқлар берилди.
28.09.2022
17:23