• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Ёш тадбиркорлар сафи кенгаймоқда

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Камолот” ёшлар оромгоҳида “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди. 

    “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 140 нафар ёшлар саноат, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, сервис хизмати каби йўналишлардаги бизнес-режалари билан иштирок этди. 

    Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан, ёшларнинг бу борадаги интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. 

    – Бундай тадбирлар ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори ўсиш суръатлари барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар бўлими мудири Ф.Аблаёров. – Танловга қизиқиш билдираётган ёшлар сафи йилдан-йилга кенгаймоқда. Жорий йилда 12 мингдан ортиқ ёшлар лойиҳада иштирок этиш учун ариза берган бўлса, уларнинг 2 мингга яқини ҳудудий босқичларда ташкил этилган тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид қонунлар, бизнес-режа тузиш ва уни рўёбга чиқаришда банк кредитларидан фойдаланиш каби муҳим мавзулар доирасидаги уч кунлик ўқув-семинарларда иштирок этди. 

    Танловнинг мамлакат босқичи доирасида ташкил этилган беш кунлик ўқув-семинари ҳам самарали ва таассуротларга бой бўлди. Тажрибали тренерлар, тижорат банклари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотларнинг мутахассислари томонидан “Кичик бизнеснинг юридик мақомини танлаш”, “Бизнесни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар”, “Кичик бизнесда технологиялар, уларни топиш, олиб келиш ва сотиб олиш”, “Савдо-саноат палатасининг кичик бизнесга ёрдам бериш бўйича имкониятлари” каби ўндан ортиқ мавзуда машғулотлар олиб борди. Ҳар бир иштирокчи семинар-тренингларда ўзлаштирган билим ва кўникмасиасосида ўз бизнес-режасини янада такомиллаштириб олди. 

    Семинар-тренинг давомида “Камолот”дан кафолат” лойиҳаси ҳам ўтказилди. Унда 14 нафар кредит олиш учун гаров таъминотига эҳтиёжи бўлган ёшларга кафолатли суғурта полисларини тақдим этувчи дипломлар топширилди. 

    Танлов иштирокчиларининг 50 нафари ғолиб деб топилди ва келгусида тижорат банкларидан оладиган кредит фоизларининг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши томонидан қоплаб берилиш имтиёзига эга бўлди. 

    – Танловда ишлаб чиқариш йўналиши бўйича ўз бизнес-режам билан иштирок этиб, ғолиб бўлганимдан хурсандман, – дейди Термиз давлат университети биринчи курс талабаси Р.Шоймардонов. – “Рамиз Идеал”масъулияти чекланган жамиятини ташкил қилиб, темирдан замонавий дизайндаги эшик, панжара ва зина тутқичлари ясаб, харидорларга етказиб бермоқдамиз. Семинар-тренингда олган билимларимиз асосида келгусида фаолиятимизни янада кенгайтиришни мақсад қилганмиз. Бунинг учун тижорат банкларининг имтиёзли кредитларидан фойдаланамиз. 

    Шунгидек, танловнинг 5 иштирокчиси “Қишлоқда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Энг кўп иш ўрни яратган ёш тадбиркор”, “Ижтимоий тадбиркорликка йўналтирилган лойиҳа”, “Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа” номинациялари бўйича рағбатлантирилди. 

    Манба: uza.uz

    04.10.2016

    13:01

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06