Аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга Палата ўз ҳиссасини қўшмоқда
БМТ Бош Aссамблеясининг 2011-йил 19-декабрдаги резолюциясига асосан, 11-октябр “Халқаро қизлар куни” деб эълон қилинган. Бу сана ҳар йили бутун жаҳон бўйича қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида нишонланиб келинмоқда.
Шу муносабат билан, жорий йил 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси биносида “Халқаро қизлар куни” муносабати билан учрашув ўтказилди. Унда фан, санъат, маданият соҳаси вакиллари, олий таълим муассасалари талабалари иштирок этишди.
Миллат давомчиси бўлмиш қизларни маърифатли, зиёли ва оналик мақомига муносиб қилиб вояга йетказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Бугунга қадар ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, бугун Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси қошидаги “қизларжон” клубининг “Қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш” йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова томонидан Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг ходими М.Хазратқулова координатор этиб тайинланди.
ССП матбуот хизмати
12.10.2022
09:27