Палата аъзоларининг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилиниб келинмоқда
Таъкидлаш лозимки, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, бизнесни хар томонлама қўллаб-кувватлаш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилинишида бизнеснинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Бу борада Савдо-саноат палатаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб, тадбиркорларнинг, айниқса Палата аъзоларининг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилиниб келинмоқда.
Ҳусусан, жорий йилнинг III – чорагида Палата аъзолари манфаатида судларга 116 мингдан ортиқ даъво аризалар киритилган.
Шу билан бирга, 1 300 тадан ортиқ ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келган низолар Палата ёрдамида судгача ҳал этилди.
Давлат идораларига нисбатан ҳамда улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар устидан 67 та ҳолатда судларга даъво аризалари киритилган бўлиб, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
ССП матбуот хизмати
21.10.2022
15:41