МДҲга аъзо давлатлар Савдо-саноат палаталари раҳбарлари кенгашининг ХХ йиғилиши бўлиб ўтди
2022-йил 3-ноябр куни Туркманистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раислигида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Савдо-саноат палаталари раҳбарлари кенгашининг видеоконференция шаклида ХХ йиғилиши бўлиб ўтди.
Видеоконференсияни МДҲга аъзо давлатлар палаталари раҳбарлари кенгаши раисининг ўринбосари, Туркманистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси – Довлетгелди Джумадурдиевич Реджепов очди. МДҲ Ижроия қўмитаси Иқтисодий ҳамкорлик Департаменти директори Михаил Евгеневич Мискин МДҲ Кенгаши аъзоларига видео мурожаатини йўллади .
Йиғилишнинг асосий мавзуси “МДҲда интеграция жараёнларини чуқурлаштиришда Савдо-саноат палаталарининг ўрни: Кенгашнинг 20 йиллик фаолияти якунлари ва келажак режалари”.
Учрашувда Озарбайжон Республикаси Савдо-саноат палатаси Президенти Нияз Инверович Aли-заде, Aрманистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Президенти Мартин Григорьевич Саргсян, Беларус Республикаси Савдо-саноат палатаси Раиси Михаил Михайлович Мятликов, Қозоғистон Ташқи савдо палатаси бошқаруви Раиси Aян Aйдарович Еренов, Қирғизистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Президенти Марат Дуйшебаевич Шаршекеев, Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси президенти Сергей Николаевич Катирин, Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари Насим Наимович Aнваров, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари Ислом Казимович Жасимов, шунингдек, Давлатлараро банк вице-президенти Игор Олегович Чумаковский қатнашди.
Йиғилиш дастурига мувофиқ, МДҲ ССП раҳбарлари ва МДҲ Ижроия қўмитаси вакилларининг маърузалари тингланди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари – Ислом Жасимов сўзга чиқиб, Савдо-саноат палаталарининг сўнгги ўн йилликлардаги саъй-ҳаракатлари туфайли Кенгаш ўзининг муҳим механизм сифатида намоён бўлганини ва ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш, мустаҳкамлаш, шунингдек, МДҲ Савдо-саноат палаталари раҳбарлари учун ўзаро мулоқот учун яхши платформа булаётганини таъкидлади.
Йиғилишда палаталараро ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, шунингдек, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳамда 2023-йилда қўшма тадбирлар ўтказиш режалари белгилаб олинди.
Тадбир якунида МДҲга аъзо давлатлар Савдо-саноат палаталари раҳбарлари кенгаши ХХ йиғилишининг якуний қарори имзоланди. Шунингдек МДҲга аъзо давлатлар палаталари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини 2023 йилда Арманистонда ўтказиш режалаштирилди.
ССП матбуот хизмати
03.11.2022
16:51