Туркияда “Ўзбекистон Миллий павилиони” ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида 2022 йил 24-27 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган «OIC HALAL EXPO 2022» кўргазмаси хамда "WORLD HALAL SUMMIT" халкаро конференцияда “Ўзбекистон Миллий павилиони” ташкил этилди.
Унда юртимизнинг туризм салоҳиятини ёритиб бурувчи ҳамда ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва етқазиб берувчи корхоналардан иборат делегация билан иштирок этилди.
"WORLD HALAL SUMMIT" халкаро конференция очилишини Туркия Республикаси президенти Ражаб Таййип Эрдоған табрик сўзи билан очиб берди. Туркия молия ва хазина вазири Нуриддин Небати бу кўргазманинг ахамияти ва салохияти ҳақида сўз юритиб, бу соҳа вакилларига муваффақиятлар тилаб қолди.
“Ўзбекистон Миллий павилиони”да Америка, Германия, Саудия арабистони, Ироқ, БАА, Малайзия, Индонезия, Туркманистон, Тожикистон давлатларидан хайатлар мехмонимиз бўлишди. Юртимизда етиширилган қишлоқ хўжалик махсулотларига катта қизиқиш билдиришди. Халқаро озиқ-овқат савдоси платформалари, компаниялари хамкорлик учун таклифлар беришди.
«OIC HALAL EXPO 2022» кўргазмасида “Ҳалқаро ошпазлар мусобақаси” ҳам бўлиб ўтди. Мусобақада хамюртларимиз:
- Абу Хурайра Тўйчихўжаев – “Замонавий ошхона-гўштли таом ва балиқли таом” номинацияси бўйича 2 та кумуш медал;
- Элербек Мирбобоев – “Замонавий ошхона-гўштли таом” номинацияси бўйича 1 та кумуш медал;
- Шохрузхон Ибрагимов - “Балиқли таомлар” номинацияси бўйича 1 та бронза медалга сазовор бўлишди.
Кўргазма давомида “Ўзбекистон Миллий таомлари” стенди ширинликларимиз, мевалар билан безатилиб, мехмонларга ош ва сомсалар тарқатилди.
40 дан ортиқ давлатдан 500 дан ортиқ корхоналар иштирок этган ушбу кўргазмада 250 мингдан ортиқ зиёратчилар ташриф буюрган ушбу кўргазмани келаси йилларда Ўзбекистонда ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилди.
ССП матбуот хизмати
28.11.2022
13:20