Навбатдаги аттестация ўтказилди
Жорий йилнинг 19-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси иштирокида департамент ҳодимлари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга ҳуқуқ берувчи махсус гувохнома олиш учун аттестациядан ўтказилди.
Аттестация комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич бевосита раҳбарлик қилди, комиссия таркибида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Омбудсман)нинг масъул ходими ҳамда Савдо-саноат палатаси Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси бош юрисконсульт Содиқов Суюнбек Собирович иштирок этди.
Аттестациядан ўтказилган 7 нафар ходимдан 4 нафари аттестациядан ўтди ва уларга махсус гувохнома бериш белгиланди, 3 нафар ходим аттестациядан ўта олмади. Мазкур ходимни 6 ойдан сўнг қайта аттестациядан ўтказиш белгилаб қўйилди.
ССП матбуот хизмати
19.12.2022
14:23