Хартияга аъзо бўлган тадбиркорларга сертификатлар топширилди
Жорий йилнинг декабрь ойида Самарқанд ва Бухоро вилоятларида Ўзбекистон бизнесининг Коррупцияга қарши курашиш Хартияси аъзолигига Махсус комиссиянинг 5-йиғилишида қабул қилинган тадбиркорларга махсус сертификатлар топширилди.
Хартия – бу тадбиркорни коррупциясиз фаолият юритишга чорлайдиган ҳужжатдир. Яъни, Хартияга қўшилаётган тадбиркор коррупцияга нисбатан ўзининг муросасиз муносабати ва тоқатсизлигини билдиради.
Шу билан бирга, Хартия қоидалари бизнес юритишда антикоррупцион маданиятни шакллантириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий онгини ва қонунга итоаткорлигини оширишга хизмат қилади.
Шу нуқтаи назардан, Хартиянинг аҳамияти ва унинг ҳаётга сўзсиз татбиқ этилиши ўта муҳимдир.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунга қадар Хартияга 265 тадбиркор аъзо ҳисобланади.
ССП матбуот хизмати
22.12.2022
12:17