Икрамов Адҳам Ильхамович Савдо-саноат палатаси Раёсати раиси лавозимига сайланди
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раёсати раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президентининг тавсияси бўйича Икрамов Адҳам Ильхамович Раёсат аъзолари томонидан сайланди.
Айни пайтда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ўз лавозимида ишини давом эттирмоқда.
Шунингдек, Адҳам Икромов спортни ривожлантириш вазири сифатидаги фаолиятини ҳам давом эттирмоқда.
Адҳам Икромов 1968 йил 20 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1986—1990 йилларда Ленинград ҳарбий тиббиёт академиясида, 1990—1992 йилларда Тошкент тиббиёт институтида таълим олган.
2017 йил қисқа муддат президентнинг ташкилий-кадр масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари ва президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси ректори, 2017—2022 йилларда Савдо-саноат палатаси раиси вазифаларида ишлаган.
ССП матбуот хизмати
26.12.2022
12:42