Ҳурматли тадбиркорлар!
2023-йил 11-12 январь кунлари Ҳиндистоннинг Мадҳя Прадеш штатидаги Индор шаҳарида - Глобал инвесторлар саммити ўтказилиши ва унинг доирасида қуйидаги соҳалар бўйича В2В учрашувларини ўтказиш режалаштирилган:
- Озиқ-овқат;
- Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика;
- Нефт-газ
- Қайта тикланадиган муқобил энергия;
-Текстиль;
- Ахборот технологиялари;
- Туризм;
- Логистика ва омборхона;
- Шаҳар инфратузилмаси;
- Aвтомобиль саноати.
Мазкур тадбир доирасида хорижий ва ҳинд харидорлари, сотувчилари ўртасида мулоқатлар бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан ушбу тадбирда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари Палатанинг Экспорт бошқармасининг маъул ходими М.Хазратқулованинг электрон почтасига khazratqulova@gmail.com жорий йил 28 декабрга қадар мурожаат қилишларини сўраймиз.
26.12.2022
17:53