Ўзбекистонлик тадбиркорлар The London textile fair кўргазмасида иштирок этди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигида ўзбекистонлик ишбилармон доира вакиллари жорий йилнинг 10-11-январь кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида “The London textile fair” кўргазмасида қатнашди.
Кўргазма йилига икки марта январь ва сентябрь ойларида бўлиб ўтади ва ҳозирда Буюк Британиядаги энг йирик тўқимачилик кўргазмаси ва Европадаги энг йирик кўргазмалардан бири ҳисобланади. Лондонда махсус савдо кўргазмасига бўлган эҳтиёжга жавобан, кўргазма сифатли тадбирга айланди, йирик чакана савдо дўконларининг энг нуфузли харидорлари ва дизайнерларини, шунингдек, мустақил дизайнерлар ва уларнинг шартнома ишлаб чиқарувчилари харидорларини жалб қилади.
Унда 500дан зиёд корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этиб, 2023-2024 йилги янги матолар ва аксесуарлар коллексиялари намойиш этишди. Ўзбекистондан қатнашган текстил соҳаси вакиллари тажриба алмашиб, ўзларига фойдали маълумотлар олишди.
Бундай халқаро кўргазмаларда қатнашиш соҳа вакиллари учун янги бозорлар кашф қилишда, ҳамкорлар ва мижозлар топишда катта ўрин тутади.
ССП матбуот хизмати
19.01.2023
12:02