Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Эстония бизнес-форуми ва кооперацион биржаси бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Эстония Cавдо-саноат палаталари хамкорлигида “Эстония ишбилармонларини Ўзбекистонда 2016 йилнинг 3-7 октябрь кунлари “Икки давлат ишбилармонлари билан хамкорлик масаласида давра суҳбати ҳамда “Ўзбекистон-Эстония” бизнес-форумини ва кооперацион биржасини Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилди.
Эстония томонининг таклифига мувофиқ, “Ўзбекистон-Эстония” бизнес-форумини ва кооперацион биржасини Самарқанд шаҳрида 2016 йилнинг 5 октябрь куни “Регистон Плаза” меҳмонхонасида бўлиб ўтди.
Эстония делегацияси иштирокчилари (компаниялар, олий ва ўрта таълим вакиллари) томонидан 10 турдаги йўналиш бўйича маъруза ва кўргазмали тақдимот бўлиб ўтди.
Форумда, Ўзбекистон Cавдо-саноат палатаси, маҳаллий тадбиркорлар, олий таълим муассасалари (Сам ДУ, Сам ҚХИ, ТАТУ Самарқанд филиали, Сам ДАҚИ), темирйўл, қурилиш, ободонлаштириш, ишлаб-чиариш корхоналари (заводлар), транспорт хизмати кўрсатиш, интерактив хизатлар кўрсатиш ва кичик ишлаб чиқариш субъектлари вакиллари таклиф этилиб, жами 60 нафар иштирокчилар қатнашдилар.
Тақдимот маросимидан сўнг, икки давлат вакиллари иштирокида алоқадор масалалар юзасидан юзма-юз стол атрофида бизнес-форумда кўтарилган масалалар юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Эстония делегациясида иштирок этган компаниялар томонидан ишлаб чиқилган альбом ва Эстония давлатининг иқтисодиёти ҳамда тадбиркорлик фаолиятига алоқадор маълумотлар ёритилган буклет иштирокчиларга тақдим этилди.
Билдирилган таклиф ва лойиҳаларни амалга оширилишида томонларнинг томонидан яқин алоқалар ўрнатиш белгилаб олинди.
ЎзССП Матбуот хизмати
10.10.2016
17:06