Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари ва Грузия Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз ҳудудида Грузия капитали иштирокидаги 21 нафар корхона фаолият кўрсатмоқда. Грузия ҳудудида эса Ўзбекистон Республикаси резидентлари иштирокида 23 та корхона фаолият юритади.
Учрашувда икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар жорий йилда ишбилармон доираларнинг Грузия ва Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш устида ишлашга келишиб олдилар.
ССП матбуот хизмати
31.03.2023
18:35