Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 4-апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси биносида ССП раиси Д.Ваҳобов ва Литва саноатчилар Конфедерацияси президенти В.Янулявичюс ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
2013-йил 30-июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Литва саноатчилар Конфедерацияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган, бироқ икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш масаласида ишлар амалга оширилмаган.
Учрашувда транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари, икки мамлакат ишбилармон доиралари оʻртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар ишбилармонлик алоқаларини мунтазам равишда ривожлантириш ва икки давлат тадбиркорлик субектлари ўртасида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон–Литва ишбилармонлар кенгашини ташкил қилиш бўйича келишувга эришди.
Учрашув якунлари боʻйича Қўшма ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолаш мақсадида Литвага ташрифни ташкил этишга келишиб олинди.
ССП матбуот хизмати
06.04.2023
17:38