ССП раиси Гамбург Савдо палатасининг Шарқий Европа қўмитаси раиси билан учрашди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваxабов Гамбург Савдо палатаси Шарқий Европа қўмитаси раиси жаноб Новак Стефан Миркони яна бир бор қабул қилди.
Икки палата раҳбарларининг биринчи учрашуви 2023 йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг Германияга ташрифи доирасида бўлиб ўтган эди.
Томонлар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш ва илгари белгиланган режаларни муҳокама қилди. Хусусан, Ўзбекистон ва Германия тадбиркорлари учун товарларни сотиш, ўзаро тажриба алмашиш ва хом-ашё ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишга кўмаклашувчи онлайн платформа яратиш мавзусига тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, томонлар ўзбекистонлик тадбиркорлар маҳсулотларини Германия бозорида намойиш этиш учун Германияда Ўзбекистон савдо уйини ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилди.
Бундан ташқари, дуал таълим ва меҳнат миграцияси соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Жаноб Новак Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, режаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
ССП матбуот хизмати
28.04.2023
16:04