• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Палата томонидан ўтказилган текширишлар натижалари

    Шу йилнинг 2016 йил 5 октябрида кабул қилинган "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 4848-сонли Президент фармонига қўра бир нечта турдаги текширишлар бекор қилинди.

    Бу фармонга асосан 2017 йил 1 январдан бошлаб:

    тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинади (юридик шахсларнинг тугатилаётганида, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар бундан мустасно);

    тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинди.

    Аммо режали текширишларни белгилаш, уларни ўтказиш тартиби ўзгартирилмади.

    Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонунига кўра, Савдо-саноат палатасига тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай муҳитни шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий шароитларини яхшилашга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш чора-тадбирларини кўриш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш, шу жумладан давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари билан муносабатларда, шунингдек судда ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш вазифалари юклатилган.

    Ўзбекистан Республикаси Қонунлари, Президент Фармон ва Қарорлари, Ҳукумат Қарорлари хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон Қонуни хамда ҳуқуқни мухофаза қилувчи, назорат қилувчи, суд органларнинг ва бошқа органларнинг 2015 йил 19 октябрлаги Қўшма кўрсатмаси доирасида Палата томонидан назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги текширишлари мониторинги юритиб борилмоқда. Текширишлар жараёнларида тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари ҳимоясини ташкил этиш ва таъминлаш, юзага келаётган муаммо ва камчиликларни ўрганиш мақсадида Палатанинг ҳудудий бошқармаларида маъсул ходимлар тайинланган.

    Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган режа-жадвалга кўра, 2016 йилнинг 9 ойида тадбиркорлик субъектларида 3 519 та режали текширишлар белгиланган бўлиб (шундан 8 таси бекор қилинганлиги мониторинг натижасида маълум бўлди), Палата ходимлари томонидан уларнинг 2 772 та ёки 79%ида, шу билан бирга режадан ташқари 19 та текширишда мониторинг юритилди.

    Ҳудулар кесимида кўрилганда, мониторинг юритилишида белгиланган режанининг ходимлар томонидан қамраб олиниш даражаси Қорақолпоғистон Республикаси (150 та режа / 150 та мониторинг), Қашқадарё (238/238), Сурхондарё (197/197) вилоятларида 100%ни, Андижон (279/270), Жиззах (147/141), Тошкент (331/288), Наманган (148/119), Сирдарё (126/92), Фарғона (269/189) вилоятларида 70-97%ни, Тошкент шаҳри (812/564), Бухоро (205/142), Самарқанд (301/207), Навоий (119/76) ва Хоразм (190/99) вилоятларида 52-69%ни ташкил этган.

    Мониторинг натижаларига кўра, режали текширишлар асосан Солиқ, Ёнғин хавфсизлиги, ДСЭНМ, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси идоралари ҳамда Меҳнат вазирлиги тузилмалари зиммасига тўғри келган ва уларда текшириш ўтказиш тартиб-қоидалари бузилганлик ҳолатлари кузатилмаганлиги, текшириш якунига кўра 2772 та тадбиркорлик субъектидан 343 таси ёки 15 %га асосли равишда солиқ идоралари томонидан жарима қўлланилиши бўйича хулоса берилганлиги қайд этилган.

    Ушбу тадбиркорлик субъектларини жаримага тортилишига олиб келган асосий ҳато-камчиликлар қуйидагиларни ташкил этган:

    • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини нотўғри ҳисоблаш;
    • жисмоний шахслардан олинадиган пенсия ажратмасини нотўғри ҳисоблаш;
    • ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловларни нотўғри ҳисоблаш;
    • ягона ер солиғи каби тўловларни нотўғри ҳисоблаш.

    Шу билан бирга, тадбиркорлар фаолиятини текширишдан олдин Палата масъул ходими томонидан хизмат кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида мониторинг ўтказиш учун биринчи галда учта йўналиш бўйича (солиқ, ёнғин хафсизлиги, санитар-эпидимилогия) саволнома лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу ҳужжатлар келгусида тадбиркорлик субъектларида текширув бошланишидан олдин улар фаолиятини ўрганиш, камчиликлар аниқланган тақдирда хизмат кўрсатиш орқали ҳато-камчиликларнинг бартараф этиш, тадбиркорга қўшимча тушунтириш ва тавсиялар бериш ишларини ташкиллаштиришга хизмат қилади.

    Дилфуза САМАНДАРОВА,

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

    “Business Monitoring Group” унитар корхонаси

    Текширишлар юзасидан мониторинг юритиш ва юридик хизмат кўрсатиш бўлими

    бош мутахассиси

    13.10.2016

    10:21

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06