• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Тошкентда Ўзбекистон-Сингапур ишбилармон доира вакиллари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди

    Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида, жорий йилнинг 25 май куни Тошкентда Ўзбекистон-Сингапур ишбилармон доира вакиллари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

        

    Мазкур давра суҳбатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов, Сингапур бизнес федерацияси раиси ўринбосари Шаҳзад Назим, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ вакиллари, шунингдек, икки мамлакатнинг етакчи ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.  

    Куни-кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон-Сингапур бизнес-форуми доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Сингапур бизнес федерацияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

    Меморандум шартларини амалга ошириш мақсадида мамлакатлар ўртасидаги ўзаро иқтисодий алоқаларнинг бугунги ҳолати ва Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг асосий йўналишлари муҳокама қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

        

    Тадбирнинг асосий мавзулари қурилиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика ва тиббиёт, таълим, ахборот технологиялари, туризм,  транспорт ва логистика соҳаларида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари бўлди. Шунингдек, давра суҳбати давомида икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мамлакатлар ўртасидаги инвестицион ва савдо-иқтисодий муносабатларнинг ҳал қилувчи омили сифатида муҳокама қилинди.

    Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов ўз нутқи давомида, ҳозирда Ўзбекистонда Сингапур инвесторлари томонидан 90 нафар корхоналар ташкил этилганлигини ва ушбу корхоналар электротехника, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, таълим, савдо ва машинасозлик каби соҳаларда фаолият юритиб, иқтисодий юксалишимиз ва мамлакатимиз иқтисодиётига катта ҳисса қўшаётганини қайд этди.

    Таъкидлаш жоизки, икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо айирбошлаш ҳажми динамикаси доимий ўсишда бўлиб, 2017 йилдаги 92,6 миллион доллардан 2022 йилда 143 миллион доллар (экспорт – $ 105 млн., импорт – $ 38 млн.)га етди. Сингапурга асосан қора металлар ва улардан ясалган жиҳозлар, қурилиш материаллари, хизматлар ва бошқалар экспорт қилинмоқда. Импорт таркибини эса хизматлар, каучук, резина ва ундан ясалган жиҳозлар, оптика маҳсулотлари ва инструментлар, механика жиҳозлари, тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқалар ташкил қилади.

    Сингапурнинг мамлакатимиз иқтисодиётига киритаётган инвестициялари ҳажми ҳам йилдан-йилга ўсиб бормоқда. 2016–2022 йилларда Сингапурнинг инвестициялари жами 700 миллион долларни ташкил этган.

          

    Тадбир якуни бўйича “B2B” ва “G2B” учрашувлар бўлиб ўтди. Мулоқот давомида тадбиркорлар ўз маҳсулотлари ва хизматларини ҳамкорларга намойиш этган ҳолда уларнинг экспорт салоҳияти ва ҳамкорликнинг устувор йўналишлари борасида фикр алмашдилар.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йил 16-18 январь кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Сингапурга ташриф буюрган эди. Давлатлар беш йўналиш бўйича ҳамкорлик қилиш, капитали 500 млн доллар бўлган инвестиция компаниясини ташкил этиш бўйича келишиб олган, шунингдек, салкам 5 млрд долларлик шартномалар имзолаган.

    ССП матбуот хизмати

    25.05.2023

    17:18

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06