Эрон-Ўзбекистон Савдо палатаси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Эрон-Ўзбекистон Савдо палатаси раиси Муса Агхей билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар икки ташкилотнинг жорий фаолияти ҳақида маълумот бердилар, шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилинди.
Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабовнинг жорий йил март ойида Эронга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича режалар ва ҳамкорлик йўналишлари кўриб чиқилди.
Савдо-саноат палатаси вакили икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида савдо-саноат ҳамкорлигини кенгайтириш мақсадида иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги Эрон ишбилармон доиралари вакилларини бизнес учрашувлари ўтказиш, истиқболли лойиҳалар ва муаммоли масалаларни муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришни таклиф қилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон ва Эрон тадбиркорлари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, ўзаро савдо ва сармоя ҳажмини оширишга қаратилган амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
ССП матбуот хизмати
01.06.2023
10:59