ССП соғлом турмуш тарзи учун
18-июнь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси жамоаси ZAAMIN ULTRA 2023 халқаро тоғ ультрамарафонида иштирок этди.
Спорт тадбири Зомин миллий табиат боғи ҳудудида бўлиб ўтди. Бу денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда ўтказиладиган ноёб тоғ пойгаси ҳисобланади.
Zaamin Ultra ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган Samarkand Half Marathon хайрия марафонининг бир қисмидир. Рўйхатга олиш тўловларидан тушган барча маблағлар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан хайрия ишларига йўналтирилади.
ССП матбуот хизмати
19.06.2023
10:05