Тошкентда “Ўзбекистон – Хитой: Шинжон маҳсулотлари” 12-кўргазмаси бўлиб ўтади
Жорий йил 4-6 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон – Хитой: Шинжон маҳсулотлари” анъанавий кўргазмаси ўтказилади. Шунингдек, кўргазма доирасида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми ўтказилиши режалаштирилган.
Ушбу кўргазмадан кўзланган мақсад икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси тадбиркорлари томонидан Ўзбекистон Республикасига сармоя киритиш учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Кўргазма бўлимлари:
- Озиқ-овқат ва қадоқлаш;
- Қурилиш ва қурилиш материаллари;
- Қишлоқ хўжалиги технологиялари;
- Текстил, либослар ва пойабзал;
- Транспорт хизматлари;
- Консалтинг хизматлари;
- Кимё саноати;
- Соғлиқни сақлаш соҳаси маҳсулотлари;
- Металлик тўрлар савдоси;
- Энергетика;
- Пўлат конструкциялар реализацияси ва бошқалар.
Кўргазма 4, 5, 6 сентябрь кунлари “Ўзекспомарказ”нинг 3-павилонида бўлиб ўтади.
Рўйҳатдан ўтиш учун:
https://www.china-expo.uz/registration
+998881009911, +998881002211
www.china-expo.uz
24.08.2023
09:50