ССП ва GIZ билан ҳамкорликда семинарлар бўлиб ўтди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Германиянинг Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан биргаликда Германия Иқтисодиёт ва энергетика федерал вазирлигининг "Manager Training Programme" Бошқарув кадрларини тайёрлаш дастури доирасида семинарлар бўлиб ўтди.
Мазкур ўқув семинари Германия Савдо-саноат палатаси асос солинган ИҲК-Интеракадемие экспертлари Гуннар Адамс ҳамда Элке Боҳм томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига аъзо тадбиркорлар фаолиятини такомиллаштириш учун амалга оширилди.
Дастурдан кўзланган мақсад Ўзбекистон корхоналари раҳбарларинининг Германия билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлаш, шунингдек, халқаро менежмент ва халқаро бизнес соҳасида бошқарув ваколатлари ва малакаларини оширишдан иборат.
Дастурнинг давомийлиги 8 ҳафта. 12-13 сентябрь кунлари дастлабки ўқув семинарлари бошланди. Ҳозирда 6 ҳафта мамлакатимизда оффлине-онлайн тартибида тренинглар амалга оширилади ҳамда жорий йилнинг Ноябр ойида 2 ҳафта малака ошириш учун Германияга сафар уюштирилиб, амалиётлар ўтказилади.
ССП Матбуот хизмати
18.09.2023
09:33