Тошкентда Ўзбекистон-Татаристон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Татаристон бизнес-форуми ҳамда икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида Б2Б форматидаги музокаралар бўлиб ўтди.
Унда тегишли вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг 150 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.
Томонлар саноатнинг истиқболли тармоқларида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш,савдо ҳажми кўпайтириш, шунингдек, татар ва ўзбек тадбиркорларини амалий ҳамкорликка жалб қилиш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида икки давлатнинг ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш мажбуриятини қайд этдилар.
Тадбир давомида Б2Б форматидаги учрашувлар ҳам бўлиб ўтди, унда тадбиркорлар ҳамкорларга ўз маҳсулот ва хизматларини намойиш этиб, экспорт салоҳияти ва ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.
ССП матбуот хизмати
19.10.2023
12:41