Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар учун янги интерактив хизмат жорий этди
Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида янги интерактив хизмат – Палата томонидан электрон тарқатиладиган турли маълумотларга обуна бўлиш учун ариза юбориш жорий этилди.
Мазкур хизматдан фойдаланиш орқали тадбиркорлар мунтазам равишда қуйидаги маълумотлардан бохабар бўлиб боради:
- Республикамизда бўлаётган кўргазмалар, тадбирлар, конференциялар;
- Хорижда бўлаётган кўргазмалар, тадбирлар, конференциялар;
- Маҳаллий компанияларнинг ҳамкорлик бўйича таклифлари ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари бўйича тижорат таклифлари ва бошқалар;
- Хорижий компанияларнинг ҳамкорлик бўйича таклифлари ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари бўйича тижорат таклифлари ва бошқалар;
- Янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
- Қабул қилиниши режалаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаси (таклиф бериш учун);
- Ва бошқа фойдали ва фаолиятига тегишли бўлган маълумотлар.
Ушбу маълумотлар Савдо-саноат палатаси томонидан электрон почта орқали юборилади.
Мазкур хизмат фақат тадбиркорлик субъектларига кўрсатилади.
Аризани кўриб чиқиш муддати - уч кун.
Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтишингиз мумкин бўлади: http://chamber.uz/uzk/subscription
ЎзССП Матбуот хизмати
21.10.2016
19:10